Чунки, ўқитувчилик токи ҳаёт бор экан, ўзининг маъно-мазмунини ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Бугунги байрам дастуридан ўрин олган ҳар бир бадиий чиқишда ана шу ўзбекона қадрият мужассам бўлди.

1 октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Урганч давлат университетида ташкил этилган байрам тадбирида университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, тюторлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Байрам дастурини ректор Бахром Абдуллаев табрик сўзи билан очиб бериб, Урганч давлат университетининг кўп сонли профессор-ўқитувчилар жамоасини қизғин муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида куч-қувват тилади.

Бадиий чиқишларда Ўзбек филологияси ҳамда Спорт ва санъат факультетининг бир гуруҳ иқтидорли, истеъдодли талабалари бор маҳорати ила шеър ва ашулалари, куй ва қўшиқлари, гўзал рақслари билан тадбир қатнашчиларини дилини хушнуд қилиб, байрам шукуҳини бағишладилар.

Тадбир якунида бир гуруҳ устозлар таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, талаба-ёшларнинг замон талаблари асосида касб-ҳунар эгаллаши йўлида, уларни юртга садоқат руҳида тарбиялашдаги фидоийлиги, келажак авлодга ибрат мактаби бўлувчи шижоати учун фахрий ёрлиқ ва Касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

УрДУ Матбуот хизмати