3 қаватли бино республикамиздаги энг катта ДХА марказларидан биридир. Янги бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, ходимлар «тезкор, шаффоф ва қулай» тамойили асосида хизмат кўрсатишади.

Илгари аҳолига кунига 700га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, янги бино ишга тушиши билан кунига 2 мингга яқин хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. 

ДХА биносининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

ДХА янги биноси Хонқа кўчасида жойлашган. Мўлжал: Хоразм вилояти электр тармоқлари корхонаси, Хоразм вилояти прокуратураси