Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 701-сонли қарорига биноан амалга оширилмоқда.
Мактаб 2019 йилда давлат дастури асосида мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлиб, ҳозирги кунда 1425 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда.
Бугунги кунда техник база тўлиқ шаклланган бўлиб, 97 нафар малакали ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Шулардан 6 нафари олий тоифали ҳамда биринчи ва иккинчи тоифали малакали ўқитувчи. 2019-2020 ўқув йилида фан олимпиадаси ва билимлар беллашувида мактаб ўқувчилари юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда.