Астрахан университети негизида ўзбек тили ва маданияти, Урганч университети негизида рус тили ва маданияти ўрганилади.
Шунингдек, университетлар қўшма таълим дастурларини, ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинувини амалга оширади, сабзавот коллекциясини яратиш, чорва учун озуқа ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради, талабаларнинг ёзги амалиёти давомида биргаликда археологик қазишмалар олиб боради.