Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур йўналишлар учун қўшимча автобуслар захираси шакллантирилди. Йўловчилар оқимидан келиб чиқиб яна қўшимча рейслар ташкил этилади.

Йўловчилар чипталарни Урганч автовокзали, Урганч буюм бозори бекати ва Хива вокзали бекатларидан ёки UzBus мобил иловаси орқали онлайн сотиб олиши мумкин.