Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматидан маълум қилди.

Текширув натижаларига кўра, уларга нисбатан қуйидаги моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди:

  • 139-модда (туҳмат) 3-қисми "а," "г" бандлари;
  • 165-модда 3-қисми "a," "в" бандлари (товламачилик);
  • 168-модда (фирибгарлик) 4-қисми "а," "в" бандлари;
  • 198-модданинг 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш);
  • 228-модда 2-қисми "б" банди, шунингдек, 228-модда 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
  • 229-модда (Ўзини ўзи бошқариш);
  • 244-6-модда 3-қисми "в" банди (ёлғон ахборот тарқатиш).

Мазкур жиноят иши доирасида Фурқат Рўзметов ва Азамат Авезовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида жабрланган фуқаролардан Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимига мурожаат қилиш сўралган.