Бу йилдан 2 минг гектар ғалла ерлари, 3,5 минг гектар тамаки ерлари мева-сабзавот экишга ўтказилмоқда. Янги қўшилаётган 5,5 минг гектарда юқори даромад берадиган экспортбоп маҳсулотлар етиштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ғалла ва тамакидан бўшаган ерларнинг 3 минг гектарида оқ кишмиш экилиб, майиз қилинса, туманда қўшимча 80 миллион долларлик экспорт бўлади.
Шунингдек, Ургут туманидаги 500 гектар тоғ-олди ва яйловда саноатлашган узумзор ташкил этиб, 10 гектардан аҳолига бўлиб бериш ташаббуси билдирилган. Иштихон туманида ҳам келаси йил 2 минг гектар қир-адирда бундай узумзорлар ташкил қилинади.
Ушбу ерларга сув олиб чиқиш мақсадида 50 та артизан қудуғи қазиш, 15-20 киловаттли қуёш панели ўрнатиш харажатлари учун 30 миллиард сўм арзон ресурс берилади.