Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Ургут туманидаги “Дўстлик” маҳалласида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил этган.

Ушбу шахс махсус диний маълумот ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда, моддий манфаат эвазига 2011–2016 йилларда туғилган 7 нафар вояга етмаган ўғил болага ноқонуний диний сабоқ бериб келгани аниқланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми (диний таълим бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ота-оналарни фарзандларини диний таълим беришга ваколати бўлмаган шахсларга топширмасликка чақирмоқда.