Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Уруш! Номинг ўчсин жаҳонда" мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаси ташкил этилди.
Мактаб-интернатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нафақадаги она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ғ.Камолов, немис тили фани ўқитувчиси ва тарбиячи Р.Солиев ҳамда ҳайкалтарош-рассом А.Жамолдинов иштирокида "Хотира азиз, қадр муқаддас" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.