Мазкур тренинг USAIDнинг Ўзбекистондаги «COVID-19га қарши курашда Соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Вебинар давомида тиббиёт ходимлари Zoll сунъий нафас олдириш ускунасидан қандай фойдаланиш ва COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун кислород терапияси тамойилларини ўргандилар. Шунингдек, Zoll аппаратида ишлайдиган интенсив терапия бўйича халқаро экспертлар ва миллий маслаҳатчилар респиратор ёрдамни таъминлаш, ҳамда COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун ўпкани сунъий вентиляция усули ва режими бўйича ўзларининг тажрибалари ва илғор амалиёт билан бўлишдилар.
2020 йил кузида АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонни COVID-19га қарши курашда қўллаб-қувватлаш ҳамкорлик доирасида USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига 200 та сунъий нафас олдириш ускунаси ва унда қўлланиладиган воситаларни бепул топширди. USAID шунингдек мазкур аппаратдан фойдаланишнинг биринчи йили давомида кафолатли жорий хизмат кўрсатишни таъминлаш учун тиббиёт ходимларини ўқитишга ёрдам бермоқда. Бундан кўзда тутилган мақсад – беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш учун ушбу ускунадан фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлашдир, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.