Танлов хусусий маҳаллий агросаноат корхоналари ўртасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймат занжирини янада ривожлантириш, савдо кўлами ва ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги бозорларга чиқиш имкониятларини оширишга қараталиган. Ушбу ташаббус АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган беш йиллик Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда.

У USAID Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Агробизнесни ривожлантириш жамғармасини томонидан молиялаштирилади. Мазкур Жамғарма қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналарда янги технологияларни жорий этишини қўллаб-қувватлайди ва бу орқали уларнинг ўсишига кўмаклашади. Бу Ўзбекистонга ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш, минтақавий ҳамда халқаро савдо ҳажмларини ошириш имконини беради. USAID юқоридаги мезонларга жавоб бериши мумкин бўлган, ҳусусан, аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналардан бизнес ғоялар бўйича таклифларни кутиб қолади.

Лойиҳа танланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бутун қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат яратиш имконини берувчи янги технологиялар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор ривжоланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Танлов учун аризалар 2021 йилнинг 16 июль санасигача қабул қилинади. Дастур тўғрисида батафсил маълумот: https://www.usaid.gov/uzbekistan сайтида.