Устюрт платоси ҳудудига 382 бош йўрға тувалоқ ёввойи табиат қўйнига қуйиб юборилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Маълум бўлишича, бу қуш Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” ва Табиатни қўриқлаш Халқаро Қизил китобига киритилган. Шунингдек, тувалоқлар ҳозирги вақтда йўқ бўлиб кетиш арафасида турган қушлардан саналади.