Марказни ташкил этишдан асосий мақсад  сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган  аёллар ва  ёшлар дафтарига рўйхатга олинган, тикувчилик, тўқувчилик, каштачиликка қизиқувчи хотин –қизларни меҳнат  бандлигини  таъминлаш уларни малакасини ошириш, устоз ва шогирд анъаналарини давом эттиришдан  иборат.

Марказнинг очилиш маросимида  иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар прокурори  Баҳром Бекбўтаев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Мухайё Алмирзаева, шаҳар кенгаши депутати, ҳоким  ёрдамчилари Гуллола Мирзаева, Нодир Манноновлар маҳаллалардан келган хотин –қизларга корхона  фаолияти ҳақида  батафсил  маълумотлар беришди.

Энди  уйда  ўтирган ҳунармандчиликка  қизиқувчи  хотин –қизларимиз учун  энг қулай имконият ва шароит яратилди.Ҳунармандчиликни  барча турларини ўрганишни хохловчи  хотин  қизлар учун марказ  эшиклари доимо очиқ.