HY602 Москва – Тошкент қатнови Навои аэропортига йўналтирилган, HY336 Жидда – Тошкент қатнови эса Самарқанд аэропортига йўналтирилган.

Ушбу йўналишдаги қатновлар белгиланган манзилга етиб борган.

Бундан ташқари, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли  режалаштирилган HY081 Тошкент – Фарғона рейси  соат 06.55 дан 09.30 га кўчирилган. HY277 Фарғона – Истанбул рейси Фарғона халқаро аэропортидан ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган.

Қўшимча қилинишича, HY278 Истанбул – Фарғона ва HY082 Фарғона – Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.