Мазкур қатнов ҳафтанинг ҳар якшанба кунида амалга оширилади, деб ёзди “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати хабарида.
Авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:20
Наманганга келиш: 20:20
Наманганга жўнаб кетиш: 21:00
Тошкентга келиш: 21:50
Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича багажсиз бир томонга авиачипта нархи 99 343 сўмдан, багаж билан эса 111 763 сўмдан бошланади. Шунингдек, мазкур йўналишдаги бориш ва ортга қайтиш учун авиачипталар нархи багажсиз 173 850 сўмдан, багаж билан 198 686 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Узбекистан Аирwайс Салес филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.