Uzbekistan Airways авиакомпанияси Марказий Осиёда Airbusга тегишли узоқ масофага мўлжалланган ҳаво кемасининг биринчи оператори бўлди. Биринчи самолёт 188 йўловчига (бизнес-классдаги 16 ўрин, эконом классида 172 ўрин) мўлжалланган ва CFM International LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Авиакомпания биринчи A321LR ҳаво кемасидан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича фойдаланишни режалаштирмоқда.
“Авиакомпаниянинг яқин келажакдаги режалари — яқин ва узоқ хориж мамлакатларига парвозлар географиясини кенгайтириш, шунингдек, янги ва қулай самолётларни сотиб олиш орқали авиапаркини кенгайтиришдир. Бунинг яққол мисоли жорий йил охиригача қабул қилиб олинадиган бешта Airbus самолётларига буюртма берилишидир” — дейди “Uzbekistan Airways” Акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.
Тадбир давомида иштирокчилар, ОАВ вакиллари янги замонавий Airbus А321neo авиалайнери ва унинг техник хусусиятлари билан яқиндан танишишди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати