Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21 фоизлик чегирма эълон қилди.
Чегирма шартлари қуйидагича:
- Чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
- Юқоридаги чегирмалар 2 ёшгача бўлган болалар учун (ИНФ) амал қилмайди;
- 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 25 фоиз болалар чегирмасига қўшимча равишда 21 фоиз чегирма тақдим этилади;
- Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25% чегирма билан) ундирилади.
Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади;
Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.