Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, «Uzcard» тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан банкоматлар (ATM), E-POS ва POS терминаллари, халқаро банк карталари ва чет элда кобейджинг карталари ишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда мутахассисларимиз носозликларни бартараф этиш ва тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қиламиз», дейилади Ягона умумреспублика процессинг маркази хабарида.