Очиқ айтиш керакки, бугунги кунда ўрмон хўжалиги ерларидан деярли даромад олинмаяпти. Биз ўзимизда мавжуд ресурс ва имкониятлардан максимал даражада фойдаланадиган бўлсак, ҳеч бўлмаганда йилига 25 миллиард сўм соф даромад олишимиз мумкин.
Айтайлик, коврак доривор ўсимлигини етиштириб, вилоятда бир йилда 10 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиш имконимиз бор. Икки йил олдин экилган шафран бу йил ҳосилга кирди. Ундан ҳам етарлича даромад олиш мумкин. Бу таҳлиллардан биз имкониятларни тўлиқ ишга сола олмаётганимиз яққол намоён бўлди. Бу ислоҳотлар замирида бандлик масаласини ҳал қилиш ётганини ҳис қилишимиз ва унутмаслигимиз кераклиги алоҳида таъкидланди.
Тўра БОБОЛОВ,
Сурхондарё вилояти ҳокими