Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар соғлиги ёмонлашиб, шифокорларга мурожаат қилган ва шифохонага жойлаштирилди.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан аскар шифохонада вафот этди. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра аскар ўлимига ўпканинг икки томонлама пневмонияси асорати сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан ФВВ қўшимча маълумот беришича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тергов якуни бўйича маълумотлар тақдим этилади.