25-29 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида пара велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа юртимизда янги ривожланаётган истиқболли спорт турларидан бири ҳисобланган пара велоспорт учун вакилларимиз иштирок этадиган илк халқаро мусобақа ҳисобланади.
Осиё чемпионатида Азимбек Абдуллаев, Ғолиббек Мирзаёров, Азиз Отахўжаев, Саиджаббор Дадахонов, Баҳодир Одинаев, Бунёд Хаитмуҳаммадов, Аброр Артиков, Азиза Қосимова, Одина Ҳамдамова каби велоспортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Пара велоспортчиларимизга омад тилаймиз!