Нигерия шимоли-шарқидаги Борно штатининг маркази Майдугури шаҳридаги масжидда кечки ибодат вақтида қўлбола портловчи қурилма ишга туширилган. Бу ҳақда Vanguard газетаси воқеа гувоҳларига таяниб хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган вақтда масдидда одамлар кўп бўлган. Ҳодиса ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ. Мумкин бўлган қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган, деб хабар берди tass.ru.