"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахтни сув билан таъминловчи катта ҳажмдаги сув қувурларида таъмирлаш ва янгилаш ишлари амалга оширилмоқда. Махсус гуруҳлар пойтахтнинг бир-бирига боғлиқ бир неча жойларида тинимсиз ишламоқда. Мақсад ишни тезроқ якунлаб, сув таъминотини тиклаш.
Маълум қилинишича, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида эса ҳар йилгига нисбатан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёпқичлар ва ёнғин хавфсизлиги техникалари учун хизмат қилувчи махсус жўмраклар ва бошқа воситаларнинг янгиланиши билан бирга эскирган йирик ҳажмдаги сув қувурлари ҳам алмаштирилмоқда.
Бундай таъмирлаш ишлари аввалдан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳам олдиндан огоҳлантирилган. Аҳоли пунктларига махсус техникаларда сув етказилмоқда, дейилади хабарда.