Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Миссисипи Миллий гвардияси билан ҳамкорлиги салмоқли даражада фаоллашди. Икки мамлакат ҳарбий хизматчилари қўшма амалий тадбирларни, шу жумладан тренинглар, машғулотлар ўтказиб, ахборот алмашинув ва турли йўналишларда ҳарбий-техник ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича чораларни амалга оширяпти.
Жумладан, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳар йили «Kemp Shelbi», «Kemp Makkeyn», «Golfport» ўқув марказлари негизида ўтказиладиган «Жанубий зарба» қўшма машғулоти ва «Энг яхши жангчи» мусобақасида қатнашиб келяпти. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Миссисипи Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари билан муносиб беллашиб, бир неча йил кетма-кет АҚШ мусобақаларида совринли ўринларни эгаллади.
Миссисипи Миллий гвардияси вакиллари таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар Ўзбекистонни стратегик шерик сифатида қадрлайди, мамлакатимизнинг Марказий Осиёда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қўшаётган ҳиссасини эътироф этади.
Томонлар Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани билан ажралиб туришини таъкидладилар. Бизнес ва илмий доиралар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлашиб бораётгани алоҳида қайд этилди. https://mfa.uz/uz/press/news/2022/vashingtonda-ozbekiston-va-missisipi-shtati-ortasidagi-hamkorlikning-10-yilligi-nishonlandi---32983Бундан ташқари, Зарафшон ва Клинтон шаҳарлари ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилди. Мунтазам равишда юқори даражадаги ўзаро ташрифлар ташкил этилиб, бу орқали яқин мулоқот суръатлари кузатиляпти, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.