Дастлаб олийгоҳ Маданаят саройи ҳовлисида ҳарбий қисмларнинг қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси ҳамда ўзига хос ҳарбий чиқишлари бўлиб ўтди.

Тадбирга ҳамоҳанг равишда таътилдан қайтган талабаларни сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда талаба-ёшлар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Чирчиқ горнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланди.

Меморандумларни имзолаш жараёнидан кейин танатанали байрам тадбирига навбат берилди.

Тадбир Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, полковник Қодиржон Турсунов ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича биринчи проректор Норйигит Дусановларнинг кириш сўзлари билан бошланди ва улар томонидан узоқ йиллик машаққатли меҳнатлари, мардоновар хизматлари учун университетда фаолият олиб бораётган кўплаб нафақадаги ҳарбийлар тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан кейин байрам тадбирининг бадиий қисми бошланди. Бадиий қисмдаги Тошкент ҳарбий округи, Маънавият ва маърифат маркази ансанбли ижросидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларида ўзгача таассурот қолдирди, деб хабар беради Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ахборот хизмати.