Айни пайтда Туркия Республикасида ижодий сафарда бўлиб турган Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлими жамоаси  ўзининг илк чиқишларини ушбу давлатнинг Сиде шаҳрида бўлиб ўтаётган “V-Халқаро мусиқа ва рақс” фестивалидан бошлаган эди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, хусусан, Ўзбекистон, Болгария, Россиянинг 5та шаҳри, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Татаристон каби давлатларнинг маданият ва санъат вакиллари иштирок этаётган фестивалда ҳамюртларимиз ўзбек ватандошлари ва ўзбек санъати ихлосмандлари учун концерт дастурларини тақдим этишда давом этмоқда.