Президентимиз ўтган йили 25 декабрь куни Ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳақида сўз юритиб, жумладан, шундай деган эди: “Бир пайтлар “Ватанпарвар” ташкилоти ёшларга нафақат ҳарбий соҳада, балки катта ҳаётда ҳам зарур бўладиган мусобақа ва спорт ўйинларини ташкил этарди, уларни техник касбларга ўргатарди. Шу сабабли, йигит-қизларимиз ўртасида унга қизиқиш юқори эди. Афсуски, кейинги пайтларда унинг фаолияти сусайиб кетди. Ташкилотнинг аввалги нуфузини тиклашимиз зарур”.
Давлатимиз раҳбарининг бу фикри нечоғлиқ ўринли эканини асословчи қ атор омиллар мавжуд. Жумладан, сўнгги 5-6 йилда “Ватанпарвар” ташкилотининг фаолияти кескин сусайиб, м уайян қолипдан чиқолмаслик ҳолати кузатилди. Шунингдек, унинг фаолиятида соҳани ривожлантириш бўйича ташаб бускорлик деярли сезилмади.
Ташкилот томонидан аҳоли орасида ҳарбий-ватанпарварлик, спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш каби энг масъулиятли йўналишларда лоқайдликка йўл қўйилиб, асосий урғу фуқароларни автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқитишга қаратиб келинди. Оқибатда сўнгги йилларда аҳоли орасида “Ватанпарвар” ташкилоти — фақат ҳайдовчиларни тайёрлайдиган муассаса” деган тушунча шаклланди.
Ташкилот фаолияти замон талабларига мутлақо жавоб бермай, юртимизда ёшлар билан ҳамкорликда бажарилаётган тизимли ва кенг кўламли ишлардан ортда қолди. Унинг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасидаги нуфузи пасайди. Айниқса, шу кунларда “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши ишчи гуруҳи томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудига уюштирилаётган хизмат сафарлари мобайнидаги ўрганишлар жараёнида бу каби муаммолар яққол кўрина бошлади.
Ташкилотнинг янги жамоаси томонидан давлатимиз раҳбарининг ўринли танқидига сабаб бўлган омиллар чуқур таҳлил қилинди. Шу билан бирга, бундай муаммоларга тўлиқ барҳам бериш ҳамда ташкилот зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш учун мутлақо янги тизим ва аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Чунки “Ватанпарвар” ташкилоти жамоаси Ўзбекистонда янги уйғониш даври — Учинчи Ренессансга пойдевор қўйилаётган шу кунларда кенг кўламли ислоҳотлар иштирокчилари сафида бўлишни, юртимиз ижтимоий ҳаётида тутган ўрнини мустаҳкамлашни ҳамда ўзининг нуфузини оширишни қатъий мақсад қилган.
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада Давлат дастури қабул қилинди. Дастурнинг 170-бандида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти зиммасига ташкилот базасида ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш бўйича масъулиятли вазифа юклатилди.
Мазкур муҳим топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши томонидан юртимиз миқёсида фуқаролар, айниқса, ёшларни ўз тасарруфидаги ўқув муассасаларида оммавий техник касб мутахассисликларига ўқитишнинг янги механизми жорий этилди.
Ушбу механизм уч босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда шу йилнинг апрель ойидан бошлаб фуқароларни ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида “В”,“ВС”, “С”, “D”, “E” тоифалари бўйича ўқитиш йўлга қўйилди. Иккинчи босқичда август ойидан бошлаб техник хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлаш курслари ташкил этилади. Унда ёшлар вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчиси, авточилангар, автоэлектрик мутахассисликлари бўйича ўқитилади.
Учинчи босқичда эса декабрь ойидан бошлаб мураккаб техникаларни бошқариш мутахассисларини тайёрлаш к урслари йўлга қўйилади. Ушбу курсларда юк ортувчи транспорт, автогидро-кўтаргич, юк машинаси крани, ғилдиракли трактор, битта ковшли экскаватор техникаларини бошқариш бўйича мутахассисларни ўқитиш белгиланган.
Давлатимиз раҳбари берган топшириқларни ижро этишда “Ватанпарвар” ташкилоти мамлакатимиздаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпти. Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар оммавий техник касбларга имтиёзли асосда ўқитилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, туман ва шаҳарларда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида тузилган васийлик кенгашлари масъул этиб белгиланди.
“Ватанпарвар” ташкилотининг автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида таҳсил оладиган эҳтиёжманд ёшлар ўқиш харажатларининг 75 фоизгача қисми ушбу жамғарма маблағларидан қопланади. Ташкилот марказий кенгаши бу борада янги ташаббус билан чиқиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ўқиш харажатларининг ўн фоизини ўз ҳисобидан қоплаб бериш таклифини билдирди. Нодавлат нотижорат ташкилот сифатида “Ватанпарвар” ташкилотининг маҳаллий ҳокимият органлари билан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мустаҳкам ҳамкорлиги ҳамда ижтимоий шерикликдаги ишлари ўз самарасини бермоқда.
Ҳозир мамлакатимиз миқёсида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг 4 минг 471 нафар фарзанди “Ватанпарвар” ташкилотининг инновацион технологиялар билан жиҳозланган автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқитилмоқда.
Бу борада Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида туман ва шаҳарлар тўлиқ қамраб олингани эътиборга молик. Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудида эҳтиёжманд оилалар вакилларидан иборат навбатдаги ўқувчилар гуруҳлари ҳам шакллантирил япти. Шу йилнинг 10 март куни “Ватанпарвар” ташкилоти ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланган Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган бундай саъй-ҳаракатлар яқин ойлар ичида минглаб ёшларнинг бандлиги таъминланишига замин яратади.
Давлатимиз раҳбари шу йил 13 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар дафтари”га киритилган ва меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатлари тўлаб берилиши ҳақида топшириқ берди. Давлат ижтимоий буюртмалари берилган тақдирда “Ватанпарвар” ташкилоти жамоаси республика бўйлаб ўз тасарруфидаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида сифатли таълим беришга тайёр.
Бунинг учун ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича ўттиз йиллик тажрибага эга автомактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув методикаси, ўқитувчи ва ҳайдовчи-инструкторларининг малакаси халқаро стандарт талабларига тўла жавоб беради.
Юртдошларимиз орасида “Ватанпарвар” ташкилоти автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларининг бошқа автомактаблардан фарқи нимада?” деган саволни берувчилар кўп учрайди. Ташкилот таркибидаги ўқув спорт техника клублари ва автомактабларнинг афзаллиги шундаки, улар нафақат фуқароларни ҳайдовчиликка тайёрлайди, балки аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботини мунтазам олиб боради. Автокросс, мотокросс, картинг, дуатлон, триатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этади. Жамият аъзоларини фаол ва ватанпарвар этиб тарбиялаш билан бирга, ёшларни моҳир ҳайдовчи ҳамда бошқа оммавий техник касблар эгаси қилиб тайёрлашга алоҳида эътибор қаратади.
Бундан ташқари, ҳозир “Ватанпарвар” ташкилоти автомототранспорт курсларида таҳсил олаётган ёшлар учун психологлар ва ёш бўлишига қарамасдан улкан муваффақиятларга эришган тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундай янгича тизим “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг ўзига бўлган ишончи ортиши ва келгуси ҳаётда ўз ўрнини топиши учун рағбат бўлиб хизмат қилади.
Мухтасар айтганда, “Ватанпарвар” ташкилоти ўз фаолиятининг янги даврида аҳоли, айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ҳамда касбга ўқитиш билан бир қаторда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун бор куч ва имкониятини сафарбар этади.
Ҳусан БОТИРОВ,
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
“Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси