“Ватанпарвар” ташкилотининг кинология бўйича мураббийлари ҳамда хизматчи итлари сўнгги йилларда МДҲ, Осиё ва жаҳон миқёсида ушбу йўналишда ташкил этилаётган мусобақалар ва кўргазмаларда юқори ўринларга сазовор бўлиб келаётганлиги жаҳон ҳамжамиятчилиги томонидан тўлиқ эътироф этилди.

Биргина мисол, жорий йилнинг 15-22 февраль кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган зотдор итлар бўйича халқаро кўргазмада “Ватанпарвар” ташкилоти кинологларининг зотдор итлари энг юқори баҳоларни қўлга киритди. Жумладан, кўргазма экспертлари томонидан Ўзбекистон делегациясининг цвергшнауцер, вео, бивер-йоркшир терьер, пудель той зотига мансуб итлари тоза наслли ҳамда интеллект жиҳатдан талабга жавоб беради, дея топилиб, уларнинг кинологларига махсус сертификатлар топширилди. Итлар учун белгиланган намунадаги дипломлар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ватанпарвар” ташкилоти, шунингдек, Халқаро аэронавтика федерацияси (FAI), Халқаро кемамодели уюшмаси (“NAVIGA”), Халқаро триатлон уюшмаси (ITU), Халқаро биатлон уюшмаси (IBU) ҳамда Осиё триатлон конфедерацияси (ASTC)нинг тўла ҳуқуқли доимий аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати