Агентлик раҳбарияти ва ёш киноижодкорлар иштирокидаги мазкур учрашувда Бош вазир ўринбосари соҳада ёшларга берилаётган эътибор, уларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ёш киноижодкорларнинг ўзлари билан самимий суҳбат олиб борди.

Шунингдек, учрашув давомида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан суратга олинаётган видеороликлар бўйича ҳам гаплашилди. Бундан ташқари, ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қисқа метражли фильмларни молиялаштиришда ҳукумат ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов ёшларнинг ҳам фикр ва таклифларини тинглаб, уларнинг келгусидаги фаолиятида, ўқиш ва ишларида омад тилади.