Вазир маслаҳатчиси Расул Кушербоевнинг маълум қилишича,

- А-380 “Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу” автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида автомобиль йўлининг кенгайиши ҳисобига 31 371 туп дарахтларни кўчиришга рухсат бериш;

- Сурхондарё вилоятининг “4Р105 “Дарбанд - Бойсун - Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 “Манғузор - Жарқўрғон - Бандихон - Олтинсой - Денов” автомобиль йўлининг 128-174- км қисмларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида 22615 туп дарахтларни кўчириш ёки компенсация тўловларисиз кесишга рухсат бериш масаласида мурожаатлар киритилган.

Вазирлик томонидан дарахтларни кесишга қарши Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларидан келиб чиқиб, ҳар иккала ҳолатда ҳам рад жавоби берилган. Ва бундан буён ҳам рухсат беришга доир ҳар қандай мурожаат ва топшириқларга рад жавоби берилади.

Мазкур масала куни кеча Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов иштирокида такроран муҳокама қилиниб, мораторий талабларига қатъий риоя қилган ҳолда дарахтларни сақлаб қолиш бўйича вазирликнинг позицияси ишлаб чиқилиб, тез кунларда иккала ҳудудда ҳам бу масалада жамоатчилик иштирокида эшитув ташкил этилиши белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик дарахтлар йўқотилишига доир мазкур лойиҳалар бўйича ўз позициясида қатъий ва бундай буён ҳам шундай бўлиб қолади, - дейилади муносабатда.