Жумладан:

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

- Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Департаменти ташкил этилди.

- Мазкур Департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та Бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги:

 Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;

Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.