Турнир биринчи кун баҳслариданоқ муросасиз кечди. Жамоавий вақт пойгаси бўйича 40 км масофага ўтказилган мусобақада эркаклар ўртасида Даниил Евдокимов, Никита Стенкавой, Дмитрий Сирко, Ботиржон Исматовлардан иборат “Динамо” жамоаси 50:50, ёшлар ўртасида эса Самандар Султонов, Аҳмад Юлдашев, Ҳусниддин Шоназаров, Давлатёр Зарибовдан иборат Хоразм вилояти жамоаси 52:59 дақиқа натижа билан ғолибликни қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги жуфтлик вақт пойгаси 20 км масофага кечди. Унда Янина Кускова ва Мадина Қаҳҳорова 28:59 дақиқа натижа билан ғалаба қозонди. Ёш қизлар ўртасидаги беллашувда эса Анна Кускова ҳамда Маргарита Мисюрина 30:22 дақиқа билан энг яхши натижани қайд этди.