Бир ҳафта олдин Венесуэлада ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 95 фоиздан ортиғи баҳсли Гайана-Эссекибо ҳудудининг мамлакат таркибига киритилишини қўллаб-қувватлаган эди. 6 декабрь куни мамлакат парламенти бир овоздан Венесуэлада мазкур шататни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Кейин президент Николас Мадуро мамлакат таркибига қўшиб олинган ҳудудни бошқариш учун ҳуқуқий асос яратувчи ҳужжатларни имзолади.
Гайана президенти бу референдумни аннекция қилиш сари қадам деб атади ва ҳукумат минтақанинг ҳар бир қаричини, шу жумладан ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини эълон қилди. Мамлакат аллақачон АҚШ ва БМТга ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар беради mir24.tv.