“VietJet Air” авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Компания юртимизга парвозларни режалаштирмоқда. Биринчи йўловчи рейси 15 декабрга белгиланган, деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” АЖ.
Парвозлар “Airbus A-330” самолётларида 10 кунда 1 марта амалга оширилади.
Маълумот учун, VietJet Air — халқаро арзон (лоукостер) авиакомпания бўлиб, Вьетнамда ташкил этилган ва штаб-квартираси Хошимин шаҳрида жойлашган биринчи хусусий авиакомпаниядир. Сўнгги беш йил давомида “AirlinesRating” томонидан энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.