Ижодкорлар Ўзбекистон Давлат консерваторияси, “Bonum Factum” галереяси, "Илҳом" театри, Эстрада цирк коллежи, Огаҳий номидаги Урганч мусиқали драма театри, Ичан-Қалъа тарихий мажмуаси, Бухоро мусиқали драма театри ва Бухоро мусиқа коллежларида чиқиш қиладилар.

Халқаро жаз фестивали Франция, Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Польша, Словакия, Швейцария ва АҚШ элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилади.

Маълумот учун: фестиваль Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Давлат консерваторияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.