Бу ҳамкорлик асносида ўтган асрнинг бошларида Швециянинг турли ҳудудларида ўтказилган археологик қазишмалар чоғида Викинглар хазинаси таркибида аниқланган жами 9 та Хоразм тангаларининг юқори тиниқликдаги расмлари ва улар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
Мазкур тангаларнинг барчаси кумушдан ясалган бўлиб милодий 811-959 йиллар орасида Хоразмда зарб қилинган ва IХ-Х асрлардаги Хоразмнинг шмолий ҳудудлар билан савдоси натижасида Шимойлий Европа ҳудудларига бориб қолган. Мазкур тангалар асосан сўнгги Африғий ҳукмдорлар ва Араб халифаларининг Хоразмдаги ноиблари томонидан зарб қилинган тангалардан иборат коллекциядир. Ушбу коллекция Хоразмнинг бундан минг йиллар олдин Шимолий ҳудудлар билан фаол савдо муносабатлари олиб борганлигини исботлайди.