Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та ОТМ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:

- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;

- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;

- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;

- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.

Натижага қараб ОТМ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.