“Известия” нашри мухбирлари билан суҳбат чоғида эксперт коронавируснинг янги варианти янада оғирроқ штаммларга қарши табиий вакцина вазифасини бажариши мумкинлиги ҳақидаги фаразга қўшилди.
Мутахассиснинг фикрича, бу вирусларнинг мутация хусусиятига боғлиқ бўлиб, мутант штамми интерферон оқсиллари ёрдамида аввалги инфекцияни ташқарига чиқариб юборади.
“Бундай механизмнинг ишлаш эҳтимоли катта ва унинг ёрдами билан олинган антитаначалар вакциналарга ҳам, касал бўлганларнинг иммунитети шаклланишига ҳам кўмак беради. Aфтидан, табиатнинг ўзи пандемияга барҳам бериш учун шундай имконият яратган”, — деди вирусолог.