Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.
Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олдилар.
Ж.Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.