Ж.Чарлз Янги Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолади.

Ахборот-коммуникация соҳасидаги ўзгаришлар жараёнида илғор хорижий тажриба, замонавий IT-технологиялар ва таҳлилий усулларни ўрганиш ва жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонда ички коммуникацияларни мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди.

Ж.Чарлз бундан буён ҳам тегишли соҳаларда Ўзбекистон ҳукуматига фаол ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.