Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси «Buxoro Agroklaster» МЧЖ билан ҳамкорликда Вобкент тумани қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича ишларни амалга ошириб келяпти.

Қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимларини жорий этиш мақсадида, тумандаги 14 та ҳудудларда «Buxoro Agroklaster» МЧЖ томонидан «Smart map» ахборот тизими жорий этилди.

Тизимнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, автоматлаштириш, инсон омилини аралаштирмаслик, юқори самарадорликка эришиш, экинлар экилишини ва ривожлантиришни назорат қилиш, сунъий йўлдош ҳамда аэрофотосъёмка маълумотларига кўра контурлардаги касалланган, зарарланган ҳудудларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳисобланади.

Шунингдек, тумандаги 4 та пахтани қабул қилиш масканларида электрон тарозилар ва кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, пахта ҳосилини қабул қилишда, пахта қабули кўрсаткичлари бўйича тайёрланадиган ҳисоботлар очиқлигини таъминлашда ҳамда ушбу жараёнда инсон омилини қисқартириш мақсадида «E-CAS» тизимидан фойдаланиб келиняпти, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.