Жорий йилнинг 14 июль куни Вобкент тумани ҳокимлиги ҳамда маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда «Чармгарон» МФЙ ҳудудидаги А.Навоий кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган тарғибот баннерларининг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида рус тилида ёзилган реклама, баннерларни икки кун муддат ичида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш бўйича тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари берилди.
Шунингдек, 15 июль куни туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида иш юритиш ҳужжатлари ва кўргазмали ахборот матнларининг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кирил ёзувида ёзилган баннерлар олиб ташланди. Худди шундай иш ҳужжатлари ва расмий бланкалар лотин ёзувида ёзилиши тўлиқ таъминланди.
Бундан ташқари тумандаги «Истиқлол» ва «Работохун» МФЙ ҳудудларидаги савдо дўконлари пештоқидаги пешлавҳалар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талаблари асосида тўлиқ расмийлаштирилди ҳамда симёғочларда илиб қўйилган реклама, баннерлар олиб ташланди.
Юсуф НАСУЛЛАЕВ
Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш,
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини
таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси