Бу ҳақда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Инновацион материаллар ва технологиялар кимёси кафедраси катта илмий ходими Мария Подзорова айтиб ўтди.

Шундай қилиб, биринчи навбатда сувнинг ҳиди, таъми, ранги ва чўкинди мавжудлиги орқали сувнинг сифатини текшириш мумкин. Мутахассиснинг фикрига кўра, сувда бегона ёки ўткир, масалан хлор ҳиди бўлмаслиги керак.

Кимёгарнинг таъкидлашича, таркибида занг мавжуд бўлган сув одатда тиниқ  бўлмайди. Стаканнинг пастки қисмида чўкма пайдо бўлади. Идишларда қолган қора доғлар водород сулфиди борлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, альюминий идишлар ёрдамида суюқликдаги гидроксиди юқори консентрацияни аниқлаш мумкин, дейилади lenta.ru сайтида.

Агар ана шундай белгилар мавжуд бўлса, уларни имкон қадар тезроқ бартараф қилиш керак. Сифатсиз сувдан фойдаланиш соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин, деб таъкидлади эксперт.