Ташриф доирасида Ўзбекистонда Volkswagen ва Škoda автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади компания ахборот хизмати.

Лойиҳа «Жиззах автомобиль заводи» базасида маҳсулот турларини кенгайтириш орқали амалга оширилади.

Музокаралар давомида жаноб Штефан Меча Volkswagen автомобиль концерни ва Германия ҳукумати Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалардан ниҳоятда манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бу нафақат автомобилсозлик саноатига, балки Ўзбекистонга технологияларни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, дуал таълим ва соҳа учун муҳим бошқа йўналишлар бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳам тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Volkswagen Group Rus» концерни ўртасида «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖда Волксwаген ва Škoda автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланган эди. Айни пайтда Ўзбекистонда Волксwаген Caddy ва Škoda Kodiaq автомобиллари намойиш этилмоқда.