Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) октябрь ойи якуни бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) – Исроил Мадримов 1-ўринда.

Супер енгил вазн (63,5 кг) – Шаҳрам Ғиёсов 4-ўрин, Шоҳжаҳон Эргашев 10-ўрин, шунингдек, Ўзбекистон номи билан қайд этилган Ботир Аҳмедов 3-ўринда.

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг) – Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг энг юқорисидан жой олган.

Минимум вазн (47,6 кг) – Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.