Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, янги хусусият билан фойдаланувчилар чат хабарларини аввалгига қараганда тезроқ топишлари мумкин. Буни амалга ошириш учун, суҳбат вақтида қидириш режимида тақвим белгисини босиш орқали юборилган ёки олинган сана танланади. Шунда изланаётган хабар тезда топилади.

Мессенжерда аллақачон хабарларни қидириш функцияси мавжуд, аммо фойдаланувчиларга маълум бир кунда юборилган ёки олинган хабарни топиш қийин. Янги функция билан бу мураккаблик барҳам топади.

Ҳозирда функция синов босқичида ва у ҳали оммага тақдим этилмаган.