Улар интернет фойдаланувчиларига зарарли ҳаволаларни ўз ичига олган кўринмас календарь таклифномаларини юборишади.
Календарь таклифномалари қурилма экранида кўринмайди, лекин билдиришнома марказида пайдо бўлади. "Quadream" фойдаланувчиларни "iPhone"га ўрнатишга ҳаракат қиладиган сайтга йўналтиради.
"Quadream" - бу вирусли қурилмадан контактлар, қўнғироқлар, хабарлар, фотосуратлар, жойлашув ва ҳатто пароллар каби турли маълумотларни тўплаши мумкин бўлган жосуслик дастури.
Хавфсизлик мутахассислари бу ҳужумни аниқлади ва хавф ҳақида огоҳлантирди. Улар "iPhone" фойдаланувчиларига тақвим - (календарь) таклифларидан эҳтиёт бўлишни ва шубҳали ҳаволаларни очмасликни маслаҳат беришади.
Шунингдек, улар ўз қурилмаларини "Quadream" ва бошқа таҳдидлардан ҳимояни ўз ичига олган "iOS"нинг сўнгги версиясига янгилашни тавсия қиладилар.