Нагоя шаҳри мэри Кавамура Такаси 5-маротаба сайловда ғолиб бўлди.

Халқ 72 ёшли ҳокимни 12 йилдан бери қўллаб келмоқда.

Уни машҳур қилган ишларидан бири давлат хизматчиларининг ойлигини камайтиргани (балки иқтисодий жиҳатдан у қадар тўғри эмасдир, аммо халқ овозини тўплаш учун яхши фишка) бўлган. Энг биринчи бўлиб ўзидан бошлаб берган. “Ойлигимни камайтирганим учун 12 йилда маҳаллий бюджетнинг 3.5 миллион $ маблағи тежалган”, дея таъкидлаган интервьюлардан бирида.

Маълумот учун, Нагоя шаҳар мэри Тошкентда расмий ташриф билан бўлган, Президентимиз Ш.Мирзиёев билан ҳам учрашган, Тошкент ва Нагоя ўртасида дўстлик келишувлари имзоланган.