Дипломатия ўзи нима?
Дипломатия мамлакатлар бир-бири билан алоқа ўрнатадиган воситадир. Бу давлатлар ўртасида ўзаро тушуниш ва тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ. Аммо тинчлик ўрнатиш учун дипломатия қандай ишлайди?
Дипломатия ташқи сиёсатнинг асосий бўғини бўлиб, у мамлакатнинг дунёнинг қолган барча давлатлар билан ўзаро ҳамкорлигини бошқарадиган кенгроқ мақсад ва стратегиялардан иборат. Халқаро шартномалар, битимлар, альянслар ва ташқи сиёсатнинг бошқа кўринишлари одатда дипломатлар томонидан миллий сиёсатчилар томонидан маъқулланмасдан олдин муҳокама қилинади.
Умуман олганда, дипломатия ишончни мустаҳкамлаш усулидир. Дипломатик саммитлар ва учрашувлар сингари ишончни мустаҳкамлаш ишлари икки томон ва кўп томонлама даражада маълумот алмашиш, ҳамкорликни таклиф қилиш ва тушунмовчиликларни бартараф этиш учун платформа бўлиб хизмат қилади. Бошқа давлатлар ниятини тушуниб, бирон бир мамлакат кераксиз тўқнашувларга дуч келмаслиги мумкин. Дипломатия воситасида вужудга келган ишонч ришталари кескинликлар ривожланишининг олдини олишга қодир, аммо дипломатик муносабатларда бўлган давлатлар бошқа давлат томонидан уларга бўлган ишончни сақлашга интилиши керак демакдир.
Худди шу мақсадда, 2017 – йил июнь ойида, Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Халқ дипломатияси маркази Юртбошимиз илгари сурган ташаббуси билан ташкил этилганлиги барчага маълум. Унда, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлатлар раҳбарлари (Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон) ШҲТ ва унинг марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, терроризмга қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақамизда халқаро ҳамкорликка эришишда, авваламбор, тинчлик ва ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳам, дипломатия - бу халқаро муносабатларнинг ихтисослашган соҳаси бўлиб, у миллий манфаатларнинг миллатлараро ва қарама-қарши бўлмаган ҳолда ривожланишига қаратилган тактикалараро муносабатларни ўрганишга қаратилган. Интизомни тугатган ва унинг вазифаларини ўз мамлакатлари номидан амалга оширадиганлар эса дипломатлар дейилади.
Республикамиз ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бориши бутун дунёга маълумдир. Республиканинг замонавий ташқи сиёсий ўрни дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ўзидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш ва халқ билан дипломатик алоқаларни яхшилаш.
Халқ дипломатиясини яхшилаш нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, биз каби шижоатли авлоднинг олдидаги асосий вазифа - бу давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга асосланган иқтисодий - савдо, ижтимоий, маданий, сиёсий ва технологик билимларнинг давлат йўли ҳисобланади.
Юртимизда халқ дипломатиясини фаолиятини йўлга қўйиш орқали халқаро майдонларда юрт шаънини ҳимоя қилишга бел боғлаган ёшларимизни айнан шу каби анжуманлар туфайли кашф этиш, уларни келгуси режаларини ривожлантириш, дунёнинг ҳозирги кундаги долзарб муаммоларига ечим топиш учун айнан, Ўзбекистон ёшларини ва халқаро ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, ҳаётга тадбиқ этиш ва бир – бирлари билан фикрлар алмашинувини йўлга қўйиш, узвий алоқаларни сақлаб қолган ҳолда ёш авлод қизиқиши кундан кун ортмоқда.
Бугунги кунда, юртимизда биз каби ёшларни халқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик жараёнлари билан яқиндан таништириш орқали уларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, улар орасидан иқтидорли ва истеъдодли, юрт шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилишга бел боғлаган ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида кўплаб шарт – шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, давлатимизнинг ривожланишида ва жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига кириши йўлида қилинаётган ишларнинг нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва бу йўлда ёшларнинг роли қай даражада муҳим эканлигини тарғиб этган ҳолда, ёшларни ватанимиз манфаатини кўзлаб ҳаракат қилишга ундаш мақсадида тадбир ва анжуманлар ташкил этилиб келинмоқда. Маълумки, юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда маълум бир мақсадлар илгари сурилади, сайёрамизда тинчлик, хавфсизлик ва қадр-қимматни сақлашга бўлган интилишлари акс этади. Талабалар ва ёш авлодга ушбу ислоҳотларнинг асосий устувор вазифаларини ўрганишга ва дунёдаги муаммоларга, ёшлар нуқтаи-назаридан, умумжаҳон қарорлар ва фармонларни шакллантиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар билан шуғулланишда ёрдам беради.
Хазратқулова Умида Шодмон қизи
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети,
Инглиз тили 2-факультети талабаси