Хусусан, 2021 йилда таълим тизимига 1 триллион 761 миллиард 397 миллион 673 минг сўм ажратилган бўлиб, асосан (1 триллион 663 миллиард 924 миллион сўм) таълим муассасалари ходимларининг иш хақига ажратилади. Шунингдек, жами 39 та мактабда 203 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан 4 та янги қурилиш, 22 та реконструкция ва 13 та мактаб капитал таъмирланади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2021 йилнинг якунига қадар ахборот технологияларини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар 8 та, кимё ва биология фанига ихтисослаштирилган мактаблар 6 та, математика фанига 4 та, 22 та чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб, 1 та физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби очилиши режалаштирилган.
– 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Нурафшон шаҳрида Президент мактаби ўз фаолиятини бошлайди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов. – Бунинг учун зарур маблағлар ажратилган бўлиб, 168 ўринга мослаб бунёд этилаяпти. Ўзига хос томони шундаки, 5-,6-,7-,8-,9-,10-синфларга қабул бўлади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан, бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 916 та муассаса фаолият юритмоқда. Шундан, 891 та мактабнинг 14 таси махсус мактаб ва мактаб-интернатлар, 13 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, 22 та «Баркамол авлод» болалар мактаблари, 2 та Меҳрибонлик уйлари ҳамда 1 та вилоят халқ таълими ҳодимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази фаолият юритмоқда. 2020-2021 ўқув йилида 517 мингга яқин ўқувчилар таълим олган бўлиб, 5 тилда (ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз, тожик) ўқитилади.